энг долзарб

Узр-маъзур 5 фоизлик компенсация билан ёпилади

UzAuto бекор қилинган маҳсулотига тўланган суммаларни қайтаришни бошлади.

Узр-маъзур 5 фоизлик компенсация билан ёпилади

 

“UzAuto Motors” АЖ “Chevrolet Captiva 5” автомобилини етказиб бериш бўйича бекор қилинган шартномаларнинг маблағларини қайтаради ва компенсацияни амалга оширади" - деб ёзади компания.

 

Эслатма. Компания 2021-йилнинг 20 ноябрь санасида “Chevrolet Captiva 5” автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тўхтатилгани ҳақида расмий баёнот берган эди.

 

Мазкур баёнотда мижозлар мурожаат қилгандан сўнг 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилиши ёзилган. Шунингдек, қўшимча равишда олдиндан қилинган тўлов суммасининг 5 фоизи компенсация сифатида тақдим этилиши ҳам ушбу баёнотда келтирилган.

 

Компания маълумотларига кўра, “Chevrolet Captiva 5” автомобили бўйича жами 461 та шартнома пули тўланган.

 

Шундан 207 нафар харидор “Chevrolet Captiva 5” автомобили ўрнига бошқа автомобилни олишга қарор қилган. 161 нафари эса тўланган маблағ қайтарилиши учун “Uzauto”га ариза берган.

 

Компания хабарида ёзилишича, мазкур 161 нафар мурожаатчиларнинг барчаси аллақачон пулларини қайтариб олишган. Жами тўловчиларнинг қолган 41 нафари ҳам ўтган кундан бошлаб компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик суммани олиб келмоқда.

 

“Қолган харидорлар ҳам ўз маблағлари ва компенсацияни яқин икки-уч кун ичида олишади”, - дейилади компания хабарида.

 

Аввалроқ “Chevrolet Captiva 5” тўхтатилгани сабаб кўтарилган баҳс-мунозарага депутат Дониёр Ғаниевнинг ечим бергани ҳамда монополист истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишда давом этаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Узр-маъзур 5 фоизлик компенсация билан ёпилади | Zamon.uz