Умрни узайтирувчи озуқалар
Бу маҳсулотлардан тайёрланган таомлар саратондан ҳимоя қилади.

Кундалик ҳаётимизда? деярли овқатланиш рационимизда бундай табиий маҳсулотларни тановул қилиш лозим. 30 грамм дон истеъмол қиладиган аёлларда ўпка саратони ривожланиш эҳтимоли 2 бараварга камаяди. Бир пиёла қорағатли бўтқа кўкрак саратонига қарши энг яхши ҳимоя ҳисобланади.
Қайнатилган картошка қон босимини назорат қилади.
Калийни истеъмол қилиш (400 гр қайнатилган картошка етарли, аммо картошкани пўсти билан истеъмол қилишни унутманг!) қон босимини сезиларли даражада пасайтиради.
Тишлар учун энг яхши ҳимоя - қаттиқ пишлоқ
Тадқиқотчилар кунига 10 грамм Чеддер, Гауда ёки Моцарелла пишлоқлари рН (кислоталик индекси) даражасини пасайтиради, бу эса тишларнинг шикастланишини олдини олади.
Кўз нурининг энг яхши ҳимоячиси - шовул ва салат барги
Миллий Соғлиқни сақлаш институти олимлари лутеинни (кўкатларда топилган) истеъмол қиладиганларда сариқ доғ дегенерациясига чалиниш эҳтимолини 43% га камайтиришини исботлади.
Ловия
Дуккаклиларга мансуб ловия таркибида клетчатка жуда кўп. У қондаги қанд миқдорини ва тана оғирлигини меъёрга солади. Суткасига 15-20г ловия ейиш кифоя.
Йогурт
У организмимизнинг меъёрда ишлаши учун зарур бактерияларга бой. Бу маҳсулотда С, В1, В2, А провитамини бор. Улар соғлом тери ва асаб тизими учун фойдали.
Тухум
Диетологлар доимо тавсия қиладиган маҳсулот бу - тухум. Чунки унда оқсил кўп. Тухум сариғининг таркибига мияни озиқлантирувчи асосий модда - холин ва кўз учун фойдали лютеинлардан иборат.
Ёнғоқлар
Ёғ кислоталарига жуда бой. Бу фойдали ва мазали маҳсулотни истеъмол қилиш холестерин миқдорини камайтиради, кайфиятни кўтаради, терини офтобнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилади ва саратон ҳужайраларига қарши курашади.
Чўлпоной Аҳмедова







