Cаломатлик

Наъматак ва унинг сиропидаги ажойиб фойдали хусусиятлар

3 ёшдан бошлаб болалар ва катталар учун биологик фаол қўшимча сифатида тавсия қилинади.

Наъматак  ва унинг сиропидаги ажойиб фойдали хусусиятлар

 

Наъматакда лимонга қараганда 40-50 марта кўпроқ С витамини бор. Бундан ташқари, уни қўллаш фаолликни оширади - ҳам жисмоний, ҳам ақлий.

 

Наъматак нималарда  фойдали?

 

• тез чарчаш ва шамоллашнинг биринчи белгиларида ёрдам беради

• тананинг умумий қаршилигини оширади

• тоник таъсирга эга

 

Қўллаш усули ва дозаси

 

• 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун 1 чой қошиқдан (5 мл) кунига 2 марта овқат билан.

• 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар: 1 чой қошиқдан (5 мл) кунига 3 марта овқат билан.

• Катталар ва 14 ёшдан ошган болалар: 1 ош қошиқ (15 мл) кунига 2 марта овқат билан.

 

 

Унинг гуллари доривор хусусиятларга эга емас, аммо мевалари халқ табобатида кенг қўлланилади. Одатда табобатда наъматак дамламасидан фойдаланилади.

 

Шифокорлар шамоллашнинг олдини олиш ва даволаш учун тавсия этишадиган наъматак меваларининг дамламаси — аскорбин кислотаси ёхуд витамин C` нинг табиий манбаи саналади. Ушбу ўсимлик меваларида C витамини экзотик лимон ва апелсинга қараганда 50 баробар, қора смородина таркибидагидан эса 10 баробарга кўпроқ.

 

Бундан ташқари, у бир қатор фойдали микроэлементлар, шу жумладан калий, магний, калций ва натрийни ўз ичига олади. Шифокорлар куз-қиш даврида ичишни тавсия этадиган дамлама одам организмига қандай таъсир қилади?

 

Бундай воситанинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

 

—   Организмнинг ҳимоя кучларини мустаҳкамлайди ва кучайтиради;

—   Қон томирларини мустаҳкамлайди;

—   Юрак ишини барқарорлаштиради;

—   Қон босимини пасайтиради;

—   Ҳазм қилиш тизимини меъёрга келтиради;

—   Холестерин даражасини пасайтиради;

 

Наъматак сиропи ёки мевалардан тайёрланган чой совуқ мавсумда жуда самарали ичимлик саналади, айниқса вируслар фаоллашганда ва иммунитет даражаси пасайганда асқотади.

 

Aгар ушбу халқона восита мунтазам равишда қабул қилиб бориладиган бўлса, унда шамоллашдан сақланиш, шифо жараёнини тезлаштириш ва касалликдан кейин тезроқ тикланиш мумкин бўлади.

 

Ҳомиладорлик пайтида наъматак алоҳида аҳамиятга эга. Наъматак дамламаси бўлажак оналарга токсикоз хуружларини енгишга, қизил қон таначаларини ёхуд эритроситлар шакллантиришни рағбатлантиришга, гемоглобинни кўпайтиришга ва камқонлик ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.

 

Бундай дамламалар ҳомиладор аёлларда сезиларли даражада пасайган иммунитетни рағбатлантиради. Шундай қилиб, ЎРВИ ёки грипп билан касалланиш хавфи камаяди, агар бу содир бўлса ҳам, унда касаллик осон ва асоратларсиз кечади.

 

Дамлама тайёрлаш

 

Наъматак дамламаси тайёрлаш учун термосга унинг 3 ош қошиқ қуруқ мевалари ва бир литр қайноқ сув солинади. Aралашма 12 соат давомида тиндирилади. Тайёр дамлама овқатдан 30-40 дақиқа олдин қабул қилинади. Дамлама тайёрлашдан олдин меваларни яхшилаб ювиб, майдалаш тавсия етилади. Бу ҳолда восита тезроқ тайёр бўлади. Унга шакар қўшиш тавсия этилмайди, унинг ўрнига асал қўшиш воситанинг фойдали хусусиятларини яна оширади.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Наъматак ва унинг сиропидаги ажойиб фойдали хусусиятлар | Zamon.uz