Жамият

Жорий йилнинг 11 ойи давомида давлатга 35.5 миллиард зарар етказилган

«Ўзсувтаъминоти» АЖ тармоққа ноқонуний уланиш ҳолатлари статистикасини маълум қилди.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида давлатга 35.5 миллиард зарар етказилган

 

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига 3 704 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминоти” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, энг юқори кўрсаткичлар Хоразм вилоятида 910 та, Наманган вилоятида 714 та ва Тошкент вилоятида 599 та ҳолатни ташкил этган. Мазкур қонунбузарликлар туфайли давлат ва жамият манфаатларига жами 35,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.

 

Ушбу давр мобайнида акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан республика бўйича 5 421 нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи жами 19,8 миллиард сўмлик қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган.

 

Аввалроқ Самарқандда газ таъминотига ноқонуний фойдаланишнинг 12 та ҳолати аниқланиб, давлатга 2 миллиард 825 миллион сўм зарар етказилгани хабар қилинганди. 

 

Жавоҳирбек Турсунов

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида давлатга 35.5 миллиард зарар етказилган | Zamon.uz