Мирободда “Қиш эртаги” номли бадиий гимнастика очиқ турнири бўлиб ўтди
Турнирда 200 нафарга яқин қизлар қатнашди.

1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда янги йил базми билан биргаликда гимнастика мусобақаси ўтказилди. Шунингдек, ўз ёш тоифасига кўра, қизлар ўртасида беллашув ташкиллашитирилди. Унда Бектемир туманидаги 1-БЎСМдан ташриф буюрган қизларнинг деярли барчаси 1-ўринни қўлга киритди.
Очиқ турнирда қатнашган ва ўзаро баҳсга киришган гимнастикачиларнинг ҳаракатлари спорт усталари томонидан баҳоланди.

Тақдирлаш маросимида фахрли ўринларни эгаллаган истеъдодли қизлар тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ гимнастика афсонаси ўз мактабига асос солгани ҳамда Олимпия ўйинларида бадиий гимнастика бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчи қизда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди.







