Чустнинг "чавандоз" ҳокимига кўз тегди
У отдан йиқилиб тушди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Чуст тумани ҳокими Бекзод Ҳамдамов улоқ ўйини вақтида отдан йиқилиб, жиддий жароҳат олганлиги айтилган хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан zamon.uz сайти мухбири Чуст тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшидбек Баҳодиров билан боғланди.
Ж. Баҳодиров ҳокимнинг улоқ вақтида отдан йиқилиб тушгани ва жиддий жароҳат олгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
"Ҳоким жуда яхши чавандоз, у бу каби улоқларда доимий иштирок этиб келган. Бироқ бундай ҳолат аввал ҳеч кузатилмаган".
Унинг айтишича, ҳоким айни дамда шифохонада даволанмоқда. Топшириқларни ходимларига ZOOM орқали бермоқда.
Муножат Валиева







