Жамият

"Келажак учун мерос" мукофоти ўз эгаларига топширилди

Бир гуруҳ олимлар Ўзбекистон маданий мероси ва санъатига қўшган ҳиссаси учун тақдирланишди.

"Келажак учун мерос" мукофоти ўз эгаларига топширилди

 

Бугун Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" китоб-альбоми устида ишлаган бир гуруҳ олимлар ҳамда ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган расмий шахслар "Келажак учун мерос" мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Тадбирда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқов ҳамда бир гуруҳ олимлар, музей раҳбарлари иштирок этишди.

 

Бутунжаҳон жамияти Ўзбекистоннинг бой ва серқирра маданиятини ўрганиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган дунёнинг юзлаб таниқли олимларини бирлаштирди. Ва улар кўмагида ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламларда сақланаётган дурдоналарига бағишланган "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" туркумидаги 50 томдан иборат ноёб китоб-альбоми яратилди.

 

"Келажак учун мерос" мукофоти қуйидаги йўналишлар бўйича ўз эгаларига топширилди:

1. “Маданиятни ривожлантириш, Ўзбекистон маданий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш ғояларини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун”;

2. “Ўзбекистон тарихи, археологияси ва санъати тарихини ўрганиш соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун”;

3. “Ўзбекистон қўлёзма меросини, эпиграфик меъморий ёзувларни сақлаш ва ўрганишга қўшган ҳиссаси учун;

4. “Рассом ва вақт”;

5. “Ўзбекистон маданий мероси” туркумига оид китоб-альбомлар муаллифлари;

6. “Ўзбекистон маданий меросига бағишланган ҳужжатли фильмлар туркуми учун”;

7. “Ўзбекистон фан ва маданиятини оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун”.

 

Тадбир давомида давлат ва жамоат ташкилотлари кутубхоналарига ҳам ушбу китоб-альбомлари тақдим этилди. Лойиҳанинг бош ҳомийлари Eriell Group ва Enter Engineering компаниялари.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

"Келажак учун мерос" мукофоти ўз эгаларига топширилди | Zamon.uz