Чилонзор туманида ноқонуний 32 миллион сўмлик пиротехника воситалари тўхтатилиб қолинди
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида пиротехника воситаларини ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди. Натижада, тезкор кузатувга олинган фуқаро Р.Д. бошқарувидаги "Matiz" русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, фуқаро Х.Ш.га тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 3 турдан иборат, умумий қиймати 32,25 миллион сўмлик жами 109 дона “7 SHOTS” ва “Королевский” номли салют пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.







