Жамият

Чақалоқ пешонасига суртилган "синдур" унинг тақдирига таъсир қиладими?

Жажжи болакайларнинг пешонасига қоракуя суртиб қўйиш қадимдан бор. Бу удум айрим ҳудудларгагина хос бўлиб, унинг ўзига яраша сабаблари бор экан.

Чақалоқ пешонасига суртилган "синдур" унинг тақдирига таъсир қиладими?

 

Баъзилар бунга шунчаки ирим-сирим сифатида қарайди. Айримлар эса болага кўз тегмаслиги ва ёмон назарлардан асраш учун суртади. Яна баъзилар учун эса бу шунчаки, оилавий удум, урф-одатга айланган.

 

— Бизга болалигимизда чақалоқни пешонасига қоракуя суртиш кераклигини айтишган, — дейди янгийўллик Насиба Ҳакимова. — Улар бу одатни турли ёмон кўзлардан асраш учун қилишган. Чақалоқларга қараганингизда одамлардаги биринчи салбий назар ўша қоракуяга тушар экан.

 

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Гулнора аянинг сўзларига кўра, болалигида унинг ҳам пешонасига онаси қоракуя суртган экан.

 

— Ҳозир ўзим ҳам набираларим пешонасига қоракуя суртаман. Мен бунга шунчаки бир удум сифатида қарайман. Шунинг учун ҳам набираларим пешонасига қорадан белги қўйиб қўяман. Онам шундай қилган. У киши илмли аёл бўлган. Балки бу нотўғридир, аммо мен оилавий удумни бажаряпман, холос.

 

Янги туғилган чақалоқ пешонасига қоракуя суртиб қўйишга динимизда қандай қаралади? Бу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси Абдулатиф Турсунов шундай жавоб берди:

 

— Бу амал шариат таълимотларига тўғри келмайди. Динимизда ёш болани юзига қора суртиб қўйишга буюрилмаган. Бу иш динимизда йўқ. Тўғри, кўз тегиши бор нарса. Бир нечта ҳадиси шарифларда бу ҳақда очиқ айтилган. Саҳобалардан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бир кўркам болани кўриб: "Бу боланинг юзига қора ранг суртиб қўйинглар, кўз тегиб қолмасин тағин", деган маъносида гапирган эканлар. Лекин ҳазрати Усмоннинг бу гаплари "Динимизда ҳар бир туғилган ёш боланинг юзига қора суртилиши керак", деган маънода эмас, балки тавсия маъносида айтилган. Шунинг учун ҳар бир туғилган боланинг юзига қоракуя каби нарсаларни суртишга одатланиш яхши эмас. Валлоҳу аълам.

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Чақалоқ пешонасига суртилган "синдур" унинг тақдирига таъсир қиладими? | Zamon.uz