Фарғонада янги йил куни 20 ёшли йигит ўлдириб кетилди
Айбланувчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Жорий йилнинг 1 январь куни соат 03:30 ларда 20 ёшли К.К. ўзининг тўрт нафар танишлари билан М.Н.нинг бошқарувидаги “Соbalt”га ўтириб, М.Н.нинг Марғилон шаҳар Қўрғонтаги кўчасида жойлашган уйи томон ҳаракатланади. Шу вақт кўча бошида ҳаракатсиз турган “Gеntra” ва “Nexia-3” автомашиналарини кўриб, уларнинг ёнида турган 23 ёшли М.А. ва унинг шерикларига йўл беришини айтган. Шундан сўнг тарафлар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Жанжал давомида М.А. ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан К.К.нинг кўкрак қисмига пичоқ санчиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муножат Валиева







