Жамият

Бобур Бобомурод ҳамда "Фарҳод ва Ширин" ўртасидан оламушук ўтди

Шоир дуэтдошларни судга берди.

Бобур Бобомурод ҳамда "Фарҳод ва Ширин" ўртасидан оламушук ўтди

 

Шоир Бобур Бобомурод ўзининг шеърий асарларга нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани ҳақида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза билан мурожаат қилган.

 

Агентликнинг маълум қилишича, мурожаатда эстрада хонандалари Фарҳод ва Ширин шоирга тегишли бўлган “Фарҳод ва Ширин” хизмат кўрсатиш белгисидан ҳеч қандай шартнома тузмай, унинг розилигисиз фойдаланиб юрган. Бобур Бобомурод бу иш учун хонандаларга тегишли чора кўрилишини сўраган.

 

Мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида фуқаролар С.Ф.(Фарҳод) ҳамда з.Ш.(Ширин) томонидан муаллиф Б.Бобомуродовга тегишли бўлган “Қалбим баҳори” ва “Ҳаёт” номли шеърий асарларни муаллиф билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан, ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз барчанинг эътиборига етказилгани ва омма олдида ижро этилгани аниқланган.

 

Zamon.uz мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида шоир Бобур Бобомурод билан боғланди:

— Тўғриси, нима бўлганини тушунмай қолдим. Улар ўзларидан ўзлари мен билан ишлашдан бош тортишди. Улардан муаллифлик ҳуқуқимни талаб қилдим. Чунки рухсатимсиз, шартнома тузмай, шеърларимга ёзилган қўшиқларни ижро этмоқда. Ҳамма мени уларни судга берди, деяпти. Йўқ! Аслида, мен бермадим. Уларни судга Интеллектуал мулк агентлиги берди. Мен фақат Интеллектуал агентлигига чора кўришни сўраб мурожаат қилдим.

Хонанда Ширин ушбу ҳолатга шундай муносабат билдирди:

— Фарҳод иккимизни Бобур ака билан ўртамизда ҳеч қандай низо бўлмаган. Нима сабабдан бу ҳол бўлганига ўзимиз ҳам ҳайронмиз. Ҳозир бирор гап айтолмайман. Лекин шуни аниқ айта оламанки — Бобур акага ҳеч қандай адоватимиз йўқ. Судда кўришсак ўзаро гаплашиб, тушунмовчиликка ойдинлик киритиб оламиз.

Биз хонанда Фарҳоднинг администратори билан боғланишга ҳаракат қилдик. Аммо у айни дамда Фарҳодни интервью беришни истамаётганини айтди. Ўзи ҳам бирор маълумот бермаслигини билдирди.

 

Муножат Валиева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Бобур Бобомурод ҳамда "Фарҳод ва Ширин" ўртасидан оламушук ўтди | Zamon.uz