Самарқандда 65 ёшли отахон салкам ярим килограмм "опий" билан ушланди
Ушбу фуқаро аввал ҳам судланган.

ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорлигида, жорий йилнинг 11 январь куни наркотик воситалар савдосига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Ургут туманида яшовчи, илгари ЖКнинг 273-моддаси билан судланган, 65 ёшли Х.А., яқин қариндоши 1990 йилда туғилган Х.У. ёрдамида, унинг бошқарувидаги “Lacetti” автомашинасида 497,51 грамм “опий” наркотик моддасини йўловчи сифатида олиб кетаётган вақтда ушланган.
Маълум бўлишича, ушбу наркотик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган.
Ушбу ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.







