Илм-фан

Бухорода 6 нафар ўқувчи муддатидан олдин талаба бўлди

Уларнинг барчаси хорижий тил имтиҳониларни муваффақиятли топширган.

Бухорода 6 нафар ўқувчи муддатидан олдин талаба бўлди

 

Тил билиш даражасини белгиловчи IELTS сертификатини қўлга киритган бухоролик иқтидорли ўқувчиларнинг яна олти нафари мактабдаёқ хорижий ОТМ талабаси бўлишди.

 

Синовлардан муваффақиятли ўтган Олот туманидаги 31-ИДУМИ ўқувчилари Жаҳонгир Шаропов, Орзу Раҳматуллаева, Нигина Омонова;

Когон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари Аббос Умедов ва Акобир Юсупов;

Жондор туманидаги 21-умумтаълим мактаби битирувчиси Элбек Темиров British Management University'нинг Ўзбекистондаги филиалига муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилингани ҳамда тавсиянома асосида 2 минг 30 нафар хотин-қиз давлат гранти асосида талабаликка қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Ўзбекистон ва АҚШ сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда: Сиэтлда форум ўтказилди

Ўзбекистон ва АҚШ сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда: Сиэтлда форум ўтказилди

Форум доирасида Сиэтл ва Тошкент ўртасида рақамли шаҳар бошқаруви бўйича тажриба алмашиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.