Жамият

Даъвогар суст бўлса, қози муттаҳам бўлади

Юқоричирчиқ туманлараро суди судьяси пора билан қўлга тушди.

Даъвогар суст бўлса, қози муттаҳам бўлади

 

Судьянинг онгида — адолат, тилида — ҳақиқат, дилида — поклик бўлиши шарт

 

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, 7 февраль куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Бош прокурорнинг Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси Т. О.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2-қисми "г' банди (бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

 

Кенгаш хулосаси билан Т.О.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Судья ўз шериги билан ер билан боғлиқ низони ижобий ҳал қилиш эвазига 3 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида қўлга олинган.

 

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Адолатни ҳимоя қиладиган судья қонунга, ўз касбига хиёнат қилса, одамлар додини кимга айтади? Адолат излаб қаерга борсин? Одамлар тақдири, таъбир жоиз бўлса, ҳаёти судьялар қўлида. Зеро, судьянинг онгида — адолат, тилида — ҳақиқат, дилида — поклик бўлиши шарт.

 

Ўтган йили 38 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди

 

Судьялар олий кенгаши йиғилишида 2021 йил якунлари бўйича ҳам маълумотлар берилди. Судьялар олий кенгаши қарори билан ўтган йилда 38 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилди. Шундан 19 нафари судьялик қасамёди ва “Судьялар одоби кодекси” талабларини бузгани учун, 8 нафари ўз хоҳишига кўра, 8 нафари бошқа ишга ўтгани, 3 нафари эса вафот этгани муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилган. Ўтган йилда 220 нафар судья бошқа турдаги интизомий жавобгарликка тортилди.

 

Шунингдек, 2022 йилдан эътиборан тизимда очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлаш орқали судьяларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилганлар ҳақида ҳам мунтазам очиқ ахборот бериб борилмоқда.

 

Жорий йилнинг 3 февраль куни йўл қўйган камчиликлари ва масъулиятсизлиги учун фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьялари А.Бахромов ва Ҳ.Саидов, Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Муродов, жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди судьяси Ш.Амиров, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси А.Жабборов, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси Ш.Абдыжемилова, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьялари И.Калниязов ва М.Бекимбетов, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси Д.Шоматова, фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судининг судьяси Ж.Бобоназаров интизомий жавобгарликка тортилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Даъвогар суст бўлса, қози муттаҳам бўлади | Zamon.uz