Lifestyle

"Каттакон"ларнинг тўйига бормаган хонанда "запрет"га тушганми?

У 2007-2008 йилларда қора рўйхатда бўлган.

"Каттакон"ларнинг тўйига бормаган хонанда "запрет"га тушганми?

 

Хонанда Отабек Муталхўжаев Yashin ТV YouTube каналига берган интервьюсида юқори лавозимда ишлайдиган амалдорнинг тўйига бормагани учун салкам бир йил "запрет" га тушгани ҳақида гапириб берди.

 

"У амалдор кимлиги ҳам айтилмаган, ҳозир ҳам айтиш ниятим йўқ. Ўтган иш ўтиб кетди. Ростдан ҳам 8-9 ой давомида на радио, на телевидение ва на газета-журнал, на тўй-ҳашам – ҳеч қаерга чиқишга рухсат бўлмаган. Бу 2007-2008 йилларга тўғри келган. 2007 йил жуда ҳам хотираларга, ютуқларга бой бўлган. Лекин йилнинг охирида шунақа ҳолат бўлган ва 2008 йилгача чўзилган. Ўша вақтда ҳеч ким бунга аралаша олмаган, ҳал қилолмаган. Дилим оғриган, тўғриси.

 

Кейин ўша инсонларни ҳам кўрдик, ўзи ҳам хор бўлди. Барибир ҳаёт кўрсатиб қўйди. Ўтирган жой, мансаб, обрў-эътибор охиригача эмас, вақтинча. Улар одамзодга абадий берилмайди. Бундай вақтда ёмонлик қилмаслик керак иложи борича, қўлидан келганча яхшилик қилиш керак. Чунки эртага бу мансабдан йиқилишинг бор. Ўша сен ёмонлик қилган, турткилаган инсонларинг устингдан кулишини ҳам ўйлаб қўйиш керак бу ҳаётда. Шунақа инсонларни кўрдик", – дейди Отабек Муталхўжаев.

 

Хонанда бу воқеа унга ёш бўлгани учун ҳам жуда ёмон таъсир қилгани, балки бу каби вазиятга ҳозирги кунда, оёққа турган вақтида учраса, бу даражада билинмаслигини қўшимча қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машҳур блогер Озод ва актриса Ҳуснора биргаликда дуэт куйлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.