Жамият

Тошкентда эркак ов милтиғи билан ҳайвонларни отди

Ҳолат Миробод туманида содир бўлган.

Тошкентда эркак ов милтиғи билан ҳайвонларни отди

 

“Меҳр ва Оқибат” ННТ сайтида ов милтиғи кўтарган эркак уйдан чиқиб, номаълум томонга қараб кетаётгани акс этган видеолавҳа жойлаштирилди. Унда айтилишича, Миробод туманида фуқаро ушбу қурол ёрдамида кўчадаги кучук ва итларни отган.

 

Биз “Меҳр ва Оқибат” нодавлат нотижорат ташкилоти ходими билан боғландик. Унинг айтишича, 4 февраль куни ташкилот номига фуқаро М.Н ариза билан мурожаат қилиб, мушуги кундузги 11:30 ларда уйга ов қуролидан яраланган ҳолда қайтган. Шундан сўнг у дарҳол Ветеринария клиникасига мурожаат қилган. Операция давомида мушук танасидан ов милитиғининг ўқи топилган.

 

Орадан маълум вақт ўтгач, аризачи қўшниси А.И қўлида қурол кўтарган ҳолда уйдан чиқиб, кучук ва мушукларни мўлжалга олаётганини кўрган. Буни сабабини билиш учун А.И.га телефон қилган. Телефон суҳбатида А.И ҳақиқатан ҳам мушук ва итларга ўқ узганини тан олган.

 

Ҳайвонларни муҳофаза қилиш ҳамжамияти эркакнинг ов қуроли билан кўчада юргани акс этган видеони расмий сайтига жойлаган.

 

“Меҳр ва Оқибат” ННТ ҳолат юзасидан бугун Тошкент шаҳар ИИББга текширув ўтказиб, чора кўрилишини сўраб, ариза билан мурожаат қилган.

 

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда эркак ов милтиғи билан ҳайвонларни отди | Zamon.uz