“Канонирлар”га ҳужумчи керак
“Милан” ҳужумчиси Рафаэл Леу фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Лондоннинг “Арсенал” клуби 22 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Goal.gom” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Премьер-лиганинг бир нечта клублари футболчига қизиқиш билдирмоқда. Аммо “канонирлар” португалиялик футболчи учун курашда пешқадамлик қилмоқда. Айни пайтда миланликлар футболчини қўйиб юборишни истамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Леау 2019 йилдан бери Италия клубида ўйнаб келмоқда. У “Милан”га “Лилл” сафидан 29,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Футболчининг “россонери” билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг нархи 35 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Маълумот ўрнида: Италия А Cериясининг жорий мавсумида ҳужумчи 21 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, Анчелотти Давид Луизни “Реал”га таклиф қилгани ва “Тоттенҳем” клубида коронавирус тарқалгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







