Жамият

Навоийда янги табиат боғи ва қўриқхона пайдо бўлади

Вилоятнинг Учқудуқ ва Томди туманларида янги табиий ҳудудлар ташкил этилади.

Навоийда янги табиат боғи ва қўриқхона пайдо бўлади

 

Бу ҳақда "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори имзоланди.

 

Унга мувофиқ, Экология давлат қўмитаси тасарруфида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1,2 минг гектар "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи пайдо бўлади. Томди туманида эса умумий майдони 40 минг гектар бўлган "Ақтау-Томди" қўриқхонасини ташкил этилади.

 

Қарорда, шунингдек, "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғининг хўжалик фойдаланишдаги ерлари ушбу ҳудудларда жойлашган ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолиши белгиланди.

 

Жорий йилда боғ ва қўриқхонани молиялаштириш Экология давлат қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни бошқариш жамғармаси ҳисобидан, 2023 йилдан бошлаб Навоий вилояти маҳаллий бюджети, Экология жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан амалдаги қонунлар қайта кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Навоийда янги табиат боғи ва қўриқхона пайдо бўлади | Zamon.uz