Самарқандда хонадондан кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддаси топилди
Гашиш гиёҳвандлик моддаларининг умумий оғирлиги 2 кг. 58 гр.ни ташкил қилади.

Самарқанд шаҳрида ИИБ ходимлари хонадонида 2 килограммдан ортиқ гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахсни қўлга олишди.
2022-йилнинг 14-феврал куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Спитамен Шох кўчасида яшовчи 1971-йилда туғилган, А.Ж. тўхтатилиб, текширилганда, ёнида гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Шундан сўнг, фуқаронинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилди. Унинг ётоқхонасидаги жавонининг тагидан пакетга ўралган тахминий вазни 1 кг. бўлган гашиш гиёҳвандлик моддаси ҳамда икки дона 0.5 литрли махсус ясалган елим идиш, бир дона гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама, ҳар-хил ўлчамдаги гашиш гиёҳвандлик моддалари ҳамда пакетга ўралган 1 кг.дан зиёд гашиш гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тез ёрдам ҳайдовчиси катта миқдордаги гиёҳванд моддалар билан қўлга тушгани ҳамда Тошкент вилоятида узум остига яширилган катта миқдордаги гиёҳванд моддалар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.







