Спорт

“Мен уларнинг ёнида бўлишим керак”

Агуэро ЖЧ-2022да Аргентинага ёрдам бермоқчи.

“Мен уларнинг ёнида бўлишим керак”

 

Каталониянинг “Барселона” клубининг 33 ёшли собиқ футболчиси Серхио Агуэро Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоага ёрдам беришга ва мураббийлар штабига киришга тайёр эканлигини айтди.

 

“Мен Қатардаги жаҳон чемпионатига бораман. Шу ҳафта терма жамоа билан учрашувимиз бўлади. Мен у ерда бўлишни хоҳлайман. Мураббийлар штабига киришга тайёрман. Aллақачон бош мураббий Лионел Скалони, шунингдек, футбол федерацияси президенти Клаудио Тапия билан суҳбатлашдим. Агар жаҳон чемпионатига чиқсам, йигитлар билан бирга бўламан, машғулотларда қатнашаман. Мен уларнинг ёнида бўлишим керак”, — дея “Goal” нашри Агуэронинг сўзларидан иқтибос келтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро ўтган йили юрагидаги муаммо сабаб футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

 

Аввалроқ, Риёд Маҳрез бўйдоқлар сафидан чиққани ва “Барселона” клуби норозичилик бошлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Мен уларнинг ёнида бўлишим керак” | Zamon.uz