Ўзбекистон

Ишлашимизга халақит берманг – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими жамоатчиликка мурожаат билан чиқди.

Ишлашимизга халақит берманг – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

 

Инстаграм саҳифасида Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчиликка қаратилган очиқ хати эълон қилинди. Унда ҳоким Комил Алламжонов билан ўрталаридаги муносабатларга ҳам тўхталиб ўтган.

 

“Ассалому алайкум барчага. Охирги 3–4 кунда менинг атрофимда бўлаётган мавзулар ва мен билан Комил Алламжонов ўртасида қандайдир хабарларни тарқатаётган, ҳолатни бўрттириб, ёлғон хабар қўшиб, ижтимоий тармоққа сиздирилаётган, тасдиқланмаган ахборотлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ортидан ёзишга аҳд қилдим. Аслида, эътибор бермасдан, вақтимни кеткизмасдан, бундай уйдирмаларга аҳамият бермасдан юраман. Лекин тинимсиз бўлган қўнғироқлар сабаб ҳолатга шахсан аралашишни жоиз деб топдим.

 

Мен билан Комил Алламжонов ўртасида ҳеч қандай совуқчилик йўқ, биз ҳеч қачон матбуот уруши қилмаганмиз, бу соҳада тажрибам йўқ. Муносабатларимиз доим очиқ ва самимий бўлган, кунига 3–4 марта телефонлашиб, хабарлашиб, ҳурматли Президентимиз олдида, шу юрт олдида қандай вазифаларимиз, мажбуриятларимиз бўлса, маслаҳатлашиб, фикр алмашиб, тажриба алмашиб турамиз. Кеча Президентимизнинг Тошкент шаҳрига ташрифларида иккимиз ёнларида бўлиб, ўзимизга тегишли вазифаларни олиб келмоқдамиз. Буни барча расмий фотолардан кўришингиз мумкин.

 

Биз амалдорлар халқ хизматидамиз. Президентимиз бизни бир оила каби ишлаб келишимизни таъкидлаб келадилар. Ўзбек халқида бир гап бор — агар оиладаги фарзандлар ўртасида зиддият бўлса, бу оила бошининг ишончи йўқолишига олиб келади. Келинглар, бошни бир ёқадан чиқариб, давлатимизга, халқимизга, оиламизга ва оила бошининг топшириқларини ҳалол адо этишга кучимизни сарфлаймиз.

 

Қолаверса, бизнинг орамизга ким қандай мақсадда бундай тушунмовчиликлар, совуқчиликлар солмоқчи бўлгани, бунинг ортида қандай манфаатлар ётгани менга қоронғи. Ўшаларга биргина гапим бор: ишлашимизга халақит берманглар. Бундай уйдирмаларга ишонмаслигингизни ва қимматли вақтингизни бундай арзимас нарсаларга кетказмаслигингизни илтимос қилиб қолардим. Сизларга катта раҳмат!” деб тугалланган хат.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ишлашимизга халақит берманг – Жаҳонгир Ортиқхўжаев | Zamon.uz