Кучли учлик Икарди учун курашмоқда
“ПСЖ” ҳужумчиси Мауро Икардига А Cерия клублари қизиқиш билдирмоқда.

“Calciomercato” нашрининг хабарига кўра, 29 ёшли аргентиналик футболчи номзодини “Милан”, “Наполи” ва “Рома” клублари кўриб чиқмоқда. “Милан” ҳужум чизиғини ёшартирмоқчи, “Наполи” ва “Рома” эса марказий ҳужумчи позициясида рақобатни кучайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Икарди “ПСЖ”га 2019 йилда “Интер” клубидан келиб қўшилганди. Парижликлар аввалига футболчини бир йилга ижарага олганди, кейин эса 50 миллион евро эвазига тўлиқ трансферни амалга оширишди.
Жорий мавсумда Икарди Франция 1-лигасининг 20 та ўйинида 4 та гол муаллифига айланди. Ҳужумчининг шартномаси 2024 йилда тугайди. Трансфермаркт Икардининг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ, Месси коронавирус юқтириб олгани ва Дракслер “ПСЖ” учун кераксиз футболчига айлангани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







