Спорт

Дракслер “ПСЖ” учун кераксиз футболчига айланди

“ПСЖ”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер келаси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Дракслер “ПСЖ” учун кераксиз футболчига айланди

 

“Барселона” 28 ёшли германиялик плеймейкернинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда нашри “El Nacional” хабар берди.

 

Унга кўра, келишув 15 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. “ПСЖ” Дракслернинг кетишига қарши эмас. Чунки жамоанинг мураббийлар штаби уни асосий футболчи сифатида кўрмайди. Ҳозирда Юлиан Каталония клуби учун устувор вариантлардан бири бўлиб қолмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Дракслер 2017 йилнинг январида “Волфсбург” клубидан “ПСЖ” сафига ўтган эди. Жорий мавсумда Юлиан парижликлар сафида барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

 

Маълумот ўрнида: трансфермаркт интернет портали немис футболчисининг трансфер нархини 20 миллион еврога баҳолаган.

 

Аввалроқ, “ПСЖ” президенти Неймарни “Барса”га таклиф қилгани ва “Барселона” Дембеле билан шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.