энг долзарб

Самарқандда “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилот тарафдорлари аниқланди

Улар мунтазам равишда ташкилот ғоялари сингдирилган материалларни интернет тармоғи орқали тарқатиб келган.

Самарқандда “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилот тарафдорлари аниқланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унга кўра, Паст Дарғом туманида яшовчи “А.О.” бошчилигидаги 8 нафар маҳаллий фуқаролар ижтимоий тармоқларда виртуал халқа тузиб, “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари аниқланди.

 

Маълум бўлишича, мазкур гуруҳ етакчиси “А.О.” Интернет тармоғи орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилоти ғоявий раҳномаларидан бири 1980 йилда туғилган, Қирғизистон фуқароси М.Х. билан алоқа боғлаб, унинг кўрсатмалари асосида фаолият олиб бораётган бўлган.

 

Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ҳизб-ут Таҳрир"нинг ўзбекистонлик етакчиси қўлга олингани ҳамда Жиззах вилоятида "Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломи" халқаро террорчилик гуруҳи вакиллари қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Самарқандда “Ҳизб ут-Таҳрир” террористик ташкилот тарафдорлари аниқланди | Zamon.uz