Жамият

Шавкат Мирзиёев боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш ҳақида таклифга муносабат билдирди

Бу таклиф мактабгача таълим соҳаси вакиласи томонидан берилган.

Шавкат Мирзиёев боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш ҳақида таклифга муносабат билдирди

 

Туман фаоллари билан суҳбат давомида "Ҳаким ота" овулидан ташриф буюрган мактабгача таълим соҳаси вакили Бахтигул Китайбекова боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш масаласида давлат раҳбарига мурожаат қилди, дейилади хабарда.

 

Китайбекова Мўйноқдан 70 километр наридаги овулда яшашини айтган. Унинг сўзларига кўра, овулда икки қаватли боғча қурилган. Таъкидланишича, боғча "Адолат" деб номланган. Президент буни эшитиб самимий кулган.

"Боғчамиздаги шароит Тошкент шаҳрида ҳам йўқ бўлса керак, деб ўйлаб қоламан. Сиздан бир илтимос, ҳеч бўлмаса олис ҳудудлар учун болаларни боғчага 3 ёшдан эмас, 2 ёшдан олишга рухсат берсангиз", – деган Бахтигул Китайбекова.

 

Давлат раҳбари ўзи ҳам шуни режа қилганини айтди.

 

"Қорақалпоғистонда биринчи босқичда мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат беришни жорий этдик. Бу жуда маъқул иш бўлди, дейиш мумкин. Боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш бўйича менинг ҳам ниятим бор. Аммо ҳали озроқ вақт бор. Иқтисодиётимизни салгина мустаҳкамлаб олайлик, кейин бу ишни амалга оширамиз. Агар ҳозир фақат Қорақалпоғистон учун буни йўлга қўйсак, бошқа ҳудудларга нисбатан тўғри бўлмайди", — дейди президент.

 

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги қарори билан боғчаларга қабул ёши 3 ёш этиб белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент — Мўйноқ — Нукус авиақатнови йўлга қўйилиши ҳамда Шавкат Мирзиёев ўтирган лайнер илк марта Мўйноқ аэропортига қўнгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шавкат Мирзиёев боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш ҳақида таклифга муносабат билдирди | Zamon.uz