“Барселона” Европа лигасини тарк этадими?
Клуб дарвозабони Тер Штеген “Наполи”ни Европанинг энг яхши жамоаларидан бири деб атади.

“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген “Наполи” билан Европа лигаси доирасида ўтган ўйин ҳақида гапирди.
“Наполи?” Гап Европанинг энг яхши жамоаларидан бири ҳақида кетмоқда. Жамоа юқори савияга эга. Италия чемпионатида ёки Еврокубокларда ҳам улар билан бирорта ўйин осон кечмайди. Биз ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. Ҳар бир мураббийнинг ўз ғоялари бор. Биз бажараётган ишимизни яхши кўрамиз”, - дея UEFА расмий сайти Тер Штегеннинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, Неаполдаги (Италия) “Диего Армандо Марадона” стадионида UEFА Европа лигаси 1/16 финалининг “Наполи” – “Барселона” жавоб учрашуви бўлиб ўтади. “Барселона” шаҳри ўтган биринчи ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.
Аввалроқ, қўшиқчи Шакира қамалиши мумкинлиги ва “Барселона” ҳужумчи излаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







