0

Маданий мерос объекти "Дешон қалъа"нинг бир қисми қулаб тушди

Бунга асосий сабаб реставрация ўз вақтида амалга оширилмаган.

Маданий мерос объекти "Дешон қалъа"нинг бир қисми қулаб тушди

 

Маданий мерос агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан олиб борилган мониторинг натижасида хусусий хонадон ичида “ДЕШАН ҚАЛЪА” меъморий архитектура ёдгорлиги ҳисобланмиш деворнинг бир қисми қулаб тушганлиги аниқланди.

 

Ушбу тарихий обидани сақлаб қолишга қаратилган ишларни амалга оширишга тўсқинлик қилган фуқаро А.Р.га бир неча маротаба расмий огоҳлантириш берилган.

 

Унинг вазиятга бўлган беписандлиги хонадонида жойлашган маданий мерос объектига зарар етказилишига ва қисман бузилишига сабаб бўлди. 

 

Бу ҳолатга асосий сабаб фуқаро томонидан уй унинг шахсий мулки эканлиги важ қилиб кўрсатилиб, Агентлик мутасаддиларига қаршилик кўрсатган ҳолда уларни консервация ва реставрация қилишларига йўл қўймагани. Шунга қарамасдан Агентлик мутахасисслари жойига чиққан ҳолда тарихий объектни узоқдан кузатиб фуқаро билан муросага келиш чораларини кўришди. Лекин фуқаро барча таклифларга рад жавобини берди. 

 

Шу сабабли Агентлик фуқарога нисбатан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ва давлат мухофазасига олинган объектда асрашга доир ишларни оли боришга тўсқинлик қилгани учун чора кўриш тўғрисидаги тақдимнома киритиш жараёнини бошланган. 

 

Вазирлар Маҳкамасига Агентлик томонидан маҳаллий хокимятларга маданий мерос объектлари атрофида жойлашган шахсий мулкларни қонунчиликда белгиланган тартибда кўчириш бўйича таклиф киритилиши тўғрисида маълум килинади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"