Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи якунланди

Ташриф сўнггида Президент Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишди.

Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи якунланди


 

Мазкур муассаса бизнес лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва  мониторинг қилиш бўйича яхлит тизим сифатида ишлайди. “Ягона дарча” тамойили асосида вазирлик, идора, ҳудуд ва ташкилотлар ўртасида тезкор ҳамкорликни таъминлайди. 

 

Марказда учта - ҳудудий лойиҳа гуруҳи, стратегик ривожлантириш гуруҳи ва тадбиркорларга тезкор ёрдам гуруҳи бор. Шунингдек, Тадбиркорлар кенгаши бўлиб, лойиҳа гуруҳлари билан бирга янги ғоя ва таклифларни муҳокама қилади ҳамда уларга ишбилармонларни жалб этади.

 

Бундан ташқари, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси мутахассислари ҳудудда имконияти бор лойиҳаларни ишлаб чиқиб, тайёр ҳолда аҳолига таклиф қилади.

 

Марказга етакчи саноат тармоқларининг вакиллари бириктирилган. Президентга Қорақалпоғистонда ушбу тармоқларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.

 

Аввал хабар қилинганидек, Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш учун вилоят ҳокимликлари ҳам жалб этилган. Улар томонидан Қорақалпоғистоннинг ҳар бир тумани бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Марказда ушбу режалар тақдимоти ҳам ўтказилган.

 

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келган.

 

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Йўловчилар хавфсизлиги хавф остида: автобус ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда ҳайдовчи автобусни эшиклари очиқ ҳолда бошқарди.

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

“Ўзбекча гапиришни сўраганим учун самолётдан туширишди” — йўловчи мурожаати

Авиакомпания Самара–Тошкент рейсида юз берган можаро юзасидан расмий изоҳ берди.

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

89 та ўлим: 2026 йилда мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ қайд этилди

Қоидабузарликлар сони бир йил ичида қарийб 20 баробарга ошган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.