Жамият

Ёшлар иттифоқи етакчиларига яна бир "имтиёз": энди улар метродаги ҳожатхонадан текин фойдаланишлари мумкин

23 февралдан Чилонзор метро бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона ишга туширилди. Ундан бепул фойдаланувчилар тоифалари белгиланди.

Ёшлар иттифоқи етакчиларига яна бир "имтиёз": энди улар метродаги ҳожатхонадан текин фойдаланишлари мумкин

 

Она-бола хонаси ва ҳожатхона "Чилонзор" метро бекатининг Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан кириладиган қисмида жойлашган.

 

Ҳожатхона аёллар ва эркаклар учун алоҳида бўлиб, аёллар ҳожатхонаси ичкарисида она-бола хонаси, яъни 1 ёшгача бўлган гўдакларни йўргаклаш хонаси ташкил этилган.

 

Она-бола хонаси ва ҳожатхона "Underground service" МЧЖ томонидан "Toshkent metropoliteni" ДУК билан ҳамкорликда қурилган бўлиб, ундан фойдаланиш ҳақи 1,5 минг сўм.

 

Қуйидаги тоифага кирувчи йўловчилар эса ҳожатхонадан бепул фойдаланишлари мумкин:

Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари;

Ногиронлиги мавжуд фуқаролар;

Чернобил фалокати иштирокчилари;

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва Ёшлар иттифоқи етакчилари;

7 ёшгача бўлган болалар.

 

"Toshkent metropoliteni" ДУК матбуот хизматининг маълум қилишича, она-бола хонаси ҳамда ҳожатхона синов тариқасида қурилган бўлиб, натижа кутилганидек бўлса, йўловчилар оқими кўп бўлган яна 14 та метро бекатида ҳам барпо этилиши режалаштирилган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"