Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Файзуллаев вафот этди
У "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" унвони билан ҳам тақдирланган.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Иброҳим Файзуллаев 89 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Денов тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Узоқ йиллар тумандаги С. Раҳимов номли жамоа хўжалигини бошқарган И.Файзуллаев 1933 йилнинг 25 августида Денов туманининг Қайирма қишлоғида туғилган.
И.Файзуллаевнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланди. 1996 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонлари билан мукофотланган эди.







