Ўзбекистонга Россиядан мунтазам авиақатновлар сони оширилмоқда
Россия 14 мартдан бошлаб Череповец халқаро аэропортидан 16 давлатга мунтазам рейслар сонини оширишни режалаштирмоқда.

Парвозлар сони Ҳиндистон, Сербия, Таиланд, Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Ветнам, Ироқ ва Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив ороллари, Мўғулистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Ўзбекистонга кўпайтирилмоқда.
"Череповец халқаро аэропортидан зарур санитария-эпидемиология талабларига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳаво қатнови тикланган Россиянинг бошқа нуқталари учун белгиланган частотали йўналишларга парвозларни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди", – дейилади хабарда.







