Араухога тўрт йиллик шартнома таклиф этилди
“Барселона” уругвайлик ҳимоячи Роналд Араухонинг шартномаси устида ишламоқда.

Ҳозирда футболчига Англия премьер-лигасининг иккита клуби қизиқиш билдирмоқда. Бироқ футболчи фаолиятини “Барселона”да давом эттиришни хоҳламоқда. Каталонияликлар ҳам Араухо билан тўрт йиллик келишувга эришишни мақсад қилган. Бу ҳақда журналист Николо Шира ўзининг twitter саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Араухо 2018 йилда Уругвайнинг “Бостон Ривер” клубидан “Барселона”га ўтган эди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.
Маълумот ўрнида: “Барселона” Испания чемпионатининг 25 учрашувида 45 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, “Барселона” Дембеле билан шартномани узайтирмаслиги ва каталонияликлар сафида норозичилик бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







