Жамият

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

Шунингдек, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

 

“Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

 

Фармон билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Қўмита) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Қўмита оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Оила ва хотин-қизлар масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Қўмита билан мажбурий тартибда келишилади.

Фармон билан қуйидаги лавозимлар киритилди:

  • Вазирлар Маҳкамасига – Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси;

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига – Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;

  • вилоят ҳокимликларига – ҳоким ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари;

  • туман (шаҳар) ҳокимликларига – ҳоким ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозимлари.

 

Қуйидаги лавозимлар тугатилди:

 

  • маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири;

  • маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари;

  • маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари лавозимлари.

     

Фармонга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари негизида тегишинча Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

 

Вазирлик нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, маҳаллалар билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Маҳалла, нуроний ва кексалар масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлик билан мажбурий тартибда келишилади.

Фармонга кўра, маҳалла раисига қўшимча ҳуқуқлар берилди.

 

Маҳалла раиси, жумладан, туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича мазкур ходимларнинг юқори турувчи ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиши мумкин.

 

2022 йил 1 июлгача “Маҳалла тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Фармон билан шунингдек, аҳоли муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш ҳамда мурожаатларни давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқишнинг бир-бири билан узвий боғланган тўрт поғонали “маҳалла–туман–вилоят–республика” тизими жорий этилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди | Zamon.uz