Жамият

“Uzbekistan Airways” Россия шаҳарларига парвозлар жадвалини ўзгартирди

3-мартидан 26-мартигача Ўзбекистон — Сочи — Ўзбекистон йўналишида қўшимча қатновлар жорий этилди.

“Uzbekistan Airways” Россия шаҳарларига парвозлар жадвалини ўзгартирди

 

Россия томонидан ҳаво ҳудуди бир қисми ёпилиши билан боғлиқ чеклов чораларини ҳисобга олган ҳолда, "Uzbekistan Airways" жорий йил 3-мартидан 26-мартигача Ўзбекистон — Сочи — Ўзбекистон йўналишида қўшимча қатновлар жорий этилганини маълум қилди.

 

Қўшимча рейслар киритилганидан келиб чиқиб, қуйидаги йўналишлар бўйича қатнови тўхтатилган:

 

HY3687/3688 ва HY9687/9688 Тошкент — Краснодар — Тошкент йўналиши бўйича;

HY9647/9648 Тошкент — Ростов-Дон — Тошкент йўналиши бўйича;

HY9825/9826 Наманган — Краснодар — Наманган йўналиши бўйича парвозлар.

 

Йўловчилар аеропортларга белгиланган вақтдан олдинроқ келиши керак. Шунингдек, Краснодар ва Ростов-Дон шаҳарларига -  шаҳарларидан аввал бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталари тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки 2022-йил 3-мартдан бошлаб ҳар қандай бўш санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқи мавжуд.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Uzbekistan Airways” Россия шаҳарларига парвозлар жадвалини ўзгартирди | Zamon.uz