энг долзарб

Европа Иттифоқи санкциялари остига тушиб қолган Алишер Усмонов

Усмоновнинг "Дилбар" номли яхтаси Германияда ҳибсга олинди.

Европа Иттифоқи санкциялари остига тушиб қолган Алишер Усмонов

 

Германия ҳукумати Гамбургда Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрлик яхтасини ҳибсга олди.  Гап қарийб 600 миллион долларлик 156 метрли "Дилбар" номли яхта ҳақида кетмоқда.

 

У ҳажми ва технологияси жиҳатидан ҳозиргача қурилган энг мураккаб яхталардан бири деб ҳисобланади. 15 917 тонна сиғимга эга дунёдаги энг катта моторли яхтанинг экипажи 96 кишидан иборат. "Дилбар"да бассейн, вертолёт майдончалари, сауна, гўзаллик салони ва спорт зали мавжуд.

Яхта Усмоновнинг кўп миллиард долларлик бойлигининг бир қисми.

 

Шундай қилиб, Усмонов бошқа йирик россиялик ишбилармонлар қаторида Россиянинг Украинага қуролли бостириб кириши муносабати билан санкциялар рўйхатига киритилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2 март куни Европа Иттифоқи Россиянинг етти банкини халқаро SWIFT тизимидан узган эди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"