АПЛ Россия телеканаллари билан тузилган шартномани бекор қилиши мумкин
Премьер-лига Россияда жонли трансляциясини тўхтатади.

Англия Премьер-лигаси Россия телеканаллари билан тузилган шартномани музлатиш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Саймон Стоун ўз Тwitter саҳифасида маълум қилди.
"Шубҳасиз, бу масала ўрганилмоқда. Биз шартномани тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш масаласини жуда эҳтиёткорлик билан кўриб чиқамиз. Биз буни ҳозир қиляпмиз", — деган АПЛ раҳбари Ричард Мастерс.
Аввалроқ "Adidas" бренди Россия терма жамоаси билан ҳамда "Шалке 04" эса "Гаспром" билан шартномани бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.







