Жамият

Пойтахт кўчаларидан бирига Туркия президенти номи берилади

Мазкур ном остидаги кўча аввал ҳам бўлган, у 2011 йилда Зарафшон кўчаси деб номланган.

Пойтахт кўчаларидан бирига Туркия президенти номи берилади

 

1 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Олган Бекар билан учрашди, дея хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

 

Олган Бекар Тошкент шаҳар ҳокимига қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётганини таъкидлади.

 

Маълумотда айтилишича, март ойининг охирида бўлиб ўтадиган II стратегик ҳамкорлик бўйича саммит доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

 

Шу билан бирга, тарафлар Турк мактабини кенгайтириш учун ер майдонини ажратиш, Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига бериш ва Тошкентда қурилиш билан шуғулланаётган турк компанияларининг масалаларини муҳокама этди.

 

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу масалаларнинг ечимида имкон қадар кўмак беришга тайёрлигини билдирган. "Олган Бекар ҳам, ўз навбатида, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун бор имкониятларни ишга солишни ваъда берди", — дейилади маълумотда.

 

Маълумот учун: Тошкентда Мустафо Камол Отатурк кўчаси аввал ҳам бўлган. Миробод ва Юнусобод туманларида жойлашган Мустафо Камол Отатурк кўчаси 2011 йилда Зарафшонга — кўчадаги туташ ҳудудда жойлашган савдо-кўнгилочар мажмуаси номи билан ўзгартирилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Пойтахт кўчаларидан бирига Туркия президенти номи берилади | Zamon.uz