Жамият

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўлланилмоқда

Ижтимоий тармоқларда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўлланилмоқда

 

Муҳокамаларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тадбиркорлар манфаатларини ифода этмаётгани, хусусан, мол-мулк солиғи бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўлланмаётганлиги бўйича фикрлар билдирилган.

 

Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳудудий Кенгашларга юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича 1 квадрат метр учун белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициентни қўллаш ваколати берилди.

 

Ушбу масалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан юборилган тавсиялар натижасида, кўплаб вилоятларда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалар бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинмоқда.

 

Мазкур ваколат доирасида халқ депутатлари, хусусан Андижон (7), Бухоро (11), Жиззах (10), Қашқадарё (12), Навоий (6), Наманган (11), Сирдарё (7), Сурхондарё (13), Фарғона (15) вилоятлари ҳамда Кенгашлари томонидан жами 92 та туманда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича энг кам қийматга 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициентларни қўллаш масаласи муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган.

 

Айни вақтда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"