Жаҳон

АҚШ Москвани энг яқин ҳамкоридан жудо қилмоқчи

Вашингтон Россиянинг Хитойдан чиплар сотиб олишини чекламоқчи.

АҚШ Москвани энг яқин ҳамкоридан жудо қилмоқчи

 

Вашингтон Хитойни Россия масаласида қаттиқ огоҳлантирди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Қўшма штатлар савдо вазири Жина Раймондонинг сўзларига кўра, Хитой компаниялари Москвага қарши санкцияларга амал қилмаган тақдирда технология ва дастурий таъминот импорт қила олмайди.

 

“Россия чекловларни четлаб ўтиш учун бошқа давлатларни айланиб ўтади аммо Вашингтон Шанхайдаги SMIC каби ярим ўтказгич ишлаб чиқарадиган коорпорацияларнинг Россия билан савдо қилишини аниқласа, технология ва дастурий таъминотдан маҳрум қилиб, шунчаки, уни ёпиб қўяди. Бу Хитойнинг чип ишлаб чиқариш салоҳиятига ўнгланмас зарба беради”, – деган сиёсатчи.

 

Маълумот ўрнида: Россиянинг Украинадаги махсус операцияси ортидан Ғарб юқори технологиялар саноатига ҳам санкциялар жорий этди. Унга кўра, Москва АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан ярим ўтказгичлар харид қила олмайди. Экспертлар эндиликда ушбу йўналишда Хитой РФнинг асосий ҳамкори бўлишини тахмин қилаётган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Россияга қарши санкция қўллай олмаслигини маълум қилганди. 

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Ҳиндистонда Арнаб циклони: қурбонлар бор

Мамлакатнинг шарқий соҳилида циклон ортидан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Европа Иттифоқи ёқилғи танқислигига тайёрланмоқда: ҳарбий захиралардан фойдаланилиши мумкин

Еврокомиссар Андриус Кубилюс инқироз шароитида ёқилғи ишлаб чиқаришни тез ошириш ва зарур захираларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.