Жамият

Қашқадарёнинг бир нечта туманларида гидрометеорологик хавфлар юзага келди

Бугун, соат 09:00 дан 12:00 га қадар Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод, Яккабоғ ва Китоб туманларида (20 М/С гача тезликда) кучли шамол эсиши ва ёғингарчилик кузатилди.

Қашқадарёнинг бир нечта туманларида гидрометеорологик хавфлар юзага келди

 

Ноқулай об-ҳаво натижасида вилоятнинг бир нечта туманларида гидрометеорологик хавфли жараёнлар юзага келди. Жумладан:

 

— соат 11:03 ларда Шаҳрисабз тумани «Чоршанби» қўрғонидаги озиқ-овқат савдо дўконининг том қопламасини шамол учириб юборган;

— соат 11:25 ларда Қамаши тумани «А.Навоий» МФЙда жойлашган елим идишларни йиғиш пунктининг том қопламаси кучли шамолда қулаб тушган. Воқеа оқибатида уч нафар фуқаро турли даражада жабрланиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган;

— соат 11:48 ларда кузатилган шамол Яккабоғ тумани «Учтепа» МФЙ, «Тош» қишлоғидаги уйнинг, «Наврўз» МФЙ «Наврўз╗ қишлоғидаги иккита хонадоннинг қўшимча биноларидаги том қопламаларини учирган;

— соат 11:50 ларда Китоб тумани «Қайнар», «Мотмон» ва «Қавзихона» қишлоқлари ҳудудидаги 4 дона электр симёғочи ҳамда «Тепабоши» МФЙ ҳудудида 1 та яшаш уйининг том қисми кучли шамол натижасида қулаб тушган.

 

Юзага келган вазиятларни бартараф этиш учун Қашқадарё вилояти ФВБнинг таркибий тузилмалари ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимларининг 169 нафар қутқарувчилари, авария-тиклаш бригадалари шахсий таркиби ва 26 та махсус техника жалб этилган.

 

Республикамизнинг қолган ҳудудларида, хусусан, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар кузатилмоқда.

 

Маълумот учун: бугун, соат 11:45 да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Откамар» МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин урган. Воқеа оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Ҳозирда иккинчи фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қашқадарёнинг бир нечта туманларида гидрометеорологик хавфлар юзага келди | Zamon.uz