"Uzbekistan Airways" Россиянинг 2 та шаҳрига қўшимча рейслар ташкил қилди
Парвозлар 9 мартдан 14 мартгача давом этади.

Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан "Uzbekistan Airways" АЖ Тошкент – Москва – Тошкент ва Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.
Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича эса 2022 йилнинг 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, “Uzbekistan Airways Sales” филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.







