Ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
У Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман ҳокими ёрдамчиси бўлган.

Маълум қилинишича, фуқаро А.М. тумандаги "Янгиобод" маҳалласи ҳудудида тадбиркорликни амалга ошириш учун ҳокимлик орқали ер майдони олмоқчи бўлган.
Ҳоким ёрдамчиси Б.Х. эса унга маҳалла ҳудудидан стадион ва спорт мажмуаси қуриш учун “Е-аукцион” орқали туман ҳокимлиги захирасида бўлган 60 сотих ер майдонини танишлари орқали олиб беришини айтади.
Бу иш эвазига фуқародан 5 ярим миллион сўм пул ундирмоқчи бўлганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.







