Жамият

Ўзбекистонда ҳинд-ислом хаттотлигига бағишланган кўргазма очилди

Кўргазма 7 апрель санасига қадар давом этади.

Ўзбекистонда ҳинд-ислом хаттотлигига бағишланган кўргазма очилди

 

Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати” кўргазмасининг очилиш маросими бўлди.

 

Кўргазманинг тантанали очилиш маросими доирасида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Маниш Прабхат ва Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори жаноб Чандер Шекҳарни қабул қилди.

 

Тадбир Навоий вилояти ҳокимлиги, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Учрашувда дастлаб вилоят раҳбари меҳмонларга ҳудуднинг иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари ҳақида маълумот бериб, савдо-иқтисодий ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш учун барча асослар мавжудлигини таъкидлади.

 

Тадбирда элчи жаноб Маниш Прабхат ҳам қатнашиб, қуйидагича фикр билдирди:

 

— Ҳиндистон ўзининг бой маданий мероси ва тасвирий санъати билан дунёга машҳурдир. Маданият ва санъат асарларидаги якдиллик ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги мустаҳкам ришталардан далолат беради. Ушбу кўргазма ёрдамида биз нафақат ёзув санъатининг гўзаллиги ва нафосатини, балки икки давлат ўртасидаги тарихий боғлиқликни маданий нуқтаи назардан ҳам кўрсатишни хоҳладик. Ҳиндистонда ўзига хос кучли хаттотлик мактаби мавжуд бўлиб, бунда ўзбек рассомларининг ҳам бунга ўз ҳиссаси бор. Бу – Навоий вилоятига менинг биринчи ташрифим. Учрашувларда Ўзбекистон халқ амалий санъати, ҳунарманд усталарнинг қўл меҳнати орқали яратилган санъат асарлари билан яқиндан танишар эканман, икки халқ ўртасидаги ўхшашлик ва яқинликни кўриб жуда хурсанд бўлдим.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонда ҳинд-ислом хаттотлигига бағишланган кўргазма очилди | Zamon.uz