Украинадан Ўзбекистонга эвакуация ишлари давом этмоқда
Ўзбеклар Польша чегараси орқали олиб ўтилмоқда — Ташқи ишлар вазирлиги.

11 март куни Украинадан Польша орқали яна 254 ватандош Ўзбекистонга қайтарилди — ТИВ расмий вакили
2022 йил 11 март куни Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 254 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 69 нафар аёл, 37 нафар вояга етгаман шахс ва 14 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 11 мартга қадар 25 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 634 нафар ватандошимиз қайтарилди.







