энг долзарб

АҚШ Пекинни қаттиқ огоҳлантирди

Бу огоҳлантириш Россия билан боғлиқ.

АҚШ Пекинни қаттиқ огоҳлантирди

 

АҚШ Хитойни Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатган тақдирда оғир оқибатлардан огоҳлантирди.

Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Бундан аввал Американинг етакчи ОАВлари Россия ХХрдан ёрдам сўрагани тўғрсида хабар тарқатганди. Аммо шу билан бирга айнан қайси турдаги ёрдам ҳақида гап кетгани аниқлаштирилмаган.

 

“Биз Пекинга четда турмаслигимизни ап қайсидир давлатнинг Россиянинг иқтисодий санкциялар ортидан йўқотишларини тўдиришига имкон бермаслигимизни маълум қилдик”, – деган АҚШ президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.

 

Ўз ўрнида Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси ОАВ хабарлари фейк эканини ва Москва ёрдам сўрагани ҳақида унга ҳеч нарса маълум эмаслигини айтган.

 

Маълумот ўрнида: Россия 24 февралда Украинага қарши ҳарбий операция бошлади. Ҳозирга қадар айрим худудлар Москва назоратига ўтган. Шунингдек, Мариуполь, Харьков ва Киевда оғир жанглар олиб борилмоқда.

 

Уруш оқибатида Россияга қарши оғир иқтисодий санкциялар жорий этилди. Хусусан, унинг асосий банклари SWIFT тизимидан узилди. РФ заҳираларининг 300 миллиард доллари музлатиб қўйилди. Бундан ташқари, машҳур брендлар Россия бозорини тарк этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда санкция остига тушган рус олигархларининг уйига украиналик қочқинлар жойлаштирилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.