Маданият вазири бошлаган "челленж"ни ташқи савдо вазири давом эттиряптими?
С.Умурзоқов Сурхондарёда журналист ва блогерлар билан учрашди.

Термиз шаҳрида Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов маҳаллий журналист ва блогерлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда тадбиркорлар ва экспортчилар ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, ҳудудда бизнес шароитларини яхшилаш масалалари, саноат салоҳиятини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини ошириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.
Журналист ва блогерлар инвестициявий муҳитни яхшилаш, тадбиркорлар ва маҳаллий аҳолининг долзарб муаммоларини зудлик билан аниқлаш жараёнларига жалб қилишни кучайтириш, шунингдек, мутасадди вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин ҳамкорлик механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар билдиришди.







