Мактабларда баҳорги таътил муддати маълум бўлди
IV чорак дарслари Наврўз Умумхалқ байрамидан 1 ҳафта ўтиб бошланади.

Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади
Республикамиз умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келди. Яъни, шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.
IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.







