Ўзбекистонда пенсия ёшига етган ходимлар ишдан бўшатилмайди
Мазкур тақиқ бўйича қонун лойиҳаси учун Икки ой муддат белгиланган.

Тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига топширилди.
"Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, ходимнинг пенсия ёшига тўлгани муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқлаш тўғрисидаги таклифга розилик берилди.







