Жамият

Нотариусларга тўланадиган тўлов миқдори оширилди

Мерос иши бўйича тушунтириш ишлари учун иш ҳақи икки баравар кўпайди.

Нотариусларга тўланадиган тўлов  миқдори оширилди

 

Адлия вазири томонидан "Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруқ имзоланди.

 

Ҳужжат президентнинг "Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қабул қилинди.

 

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш учун ҳақ миқдори барча шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизигача камайтирилди. Илгари, жисмоний шахслар учун 20% ва агар битта томон юридик шахс бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%ини ташкил қилган.

 

Мерос иши бўйича тушунтиришлар бериш учун тўланадиган ҳақ миқдори икки баравар кўпайди ва энди базавий ҳисоблаш миқдорининг 20%ини ташкил қилади.

Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

 

— гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари лойиҳаларини тайёрлаш учун тўланадиган ҳақ миқдори. Жисмоний шахслар учун (ҳамда битта тараф жисмоний шахс бўлса) бу миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 15%ини ташкил этади. Илгари, бу ҳақ икки баравар кўпроқ эди ва 30%ни ташкил қилар эди. Агар шартноманинг икки тарафи юридик шахслар бўлса, ҳақ миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100%ини ташкил қилади, олдинги таҳририда бу миқдор томонлардан бири юридик шахс бўлган тақдирда қўлланилган;

 

— барча шахслар (юридик ва жисмоний) учун мулкни ижарага бериш шартномаларини тайёрлаш учун ҳақ миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20%ини ташкил қилади. Илгари, бу миқдор шартнома тарафлари кимлигига қараб фарқланарди. Жисмоний шахслар учун — 20%, томонлардан бири юридик шахс бўлса — 50%;

 

— меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома лойиҳасини тайёрлаш учун энди базавий ҳисоблаш миқдорининг 100%и ундирилади. Илгари, бу миқдор 20%ни ташкил қилган.

 

"Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш (ҳар битта мулк учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг 15%и ундирилади. Илгари, агар шартноманинг тарафидан бири юридик шахс бўлса, бу миқдор 25%ни ташкил қилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Нотариусларга тўланадиган тўлов миқдори оширилди | Zamon.uz