Тошкент автобусларининг иш вақти узайтирилади
Фақат байрам кунлари жамоат транспорти 1 соат кўп ҳаракатланади.

Наврўз байрами нишонланиши муносабати билан, 2022 йил 21, 22, 23 март кунлари жамоат транспортини жадвалига ўзгартириш киритилди.
2022 йил 21 март душанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида;
— Йўналишлардаги иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилади;
— 2022 йил 22 март сешанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
— 2022 йил 23 март чоршанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.







